Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 350 ЎРИНЛИ ЯНГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2024-09-05 11:48:35    112

PDF юклаш
Чоп этиш











Бугун Қўштепа тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида “Дўрмон юлдузлари” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида ушбу муассаса учун тадбиркор Ж.Турғунов

томонидан 2,5 млрд сўм маблағ сарфланди. Қуввати 350 ўринли таълим ташкилотининг очилиши муносабати билан 20 та иш ўрни яратилди.

Ташкилотнинг очилиш маросимида сўз олганлар болажонларни янги муассаса фаолият бошлагани билан муборакбод этди. Йиғилганларга болажонлар томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Янги боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими А.Абдуллаев, сектор раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими таъкидлаганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қўштепа туманида ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда. Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.

Янги мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ховуз барчаси болажонлар хизматида.

Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилиши режалаштирилган. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва ментал арфметика, бадиий гимнастика, таэквондо сингари тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Ушбу маскан очилиши маҳалла аҳли учун мустақиллигимизнинг 33 йилигига ажойиб совға бўлди.






















































































































































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram