Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-09-04 10:57:31    231

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан, “Хумдон” МФЙ ҳудудидаги 3-мактабда ҳам “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ташкил этилган тадбир кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусов барчани янги ўқув йили билан табриклади. Мамлакатимизда сифатли таълимга қаратилаётган эътиборнинг замирида ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганишлари турганлигини қайд этди.

Тадбир давомида биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бирига Президент совғалари топширилди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилиб, биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йилининг илк дарслари бошланди.






 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram