Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН МАКТАБЛАРДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛИБ, ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

×

 2024-09-04 09:43:45    70

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги барча мактабларда “Билимлар куни” кенг нишонланди

Бугун, 4 сентябрь куни Қўштепа туманидаги 50 та мактабда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

2024-2025 ўқув йилида 3 минг 710 нафар болажон тумандаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди. Улар 13 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғаларини қабул қилиб оларкан, дилларида чексиз қувонч, эртанги кунга ёруғ умид ва ишонч барқ уради.

Туманимиздаги 15-мактабда ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири ана шундай кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Байрамона безатилган таълим даргоҳи ўқувчиларга яна ўз эшикларини очди.

Тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев иштирок этиб, устоз-мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.

Мамлакатимизда сифатли таълимга қаратилаётган эътиборнинг замирида ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганишлари турганлиги таъкидланди. Ютуқларга эришган ўқитувчилар ва ўқувчилар эътироф этилди.

Бугунги тадбирда биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бирига Президент совғалари топширилди. Шунингдек спортнинг баскетбол тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон кубоги”да фахрли биринчи ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари ва уларнинг мураббийларига биринчи даражали диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилиб, биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йилининг илк дарслари бошланди.

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиб, кўтаринки руҳдаги билимлар куни тадбирлари бўлиб ўтди.















 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram