Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТЛАРИ

×

 2024-09-02 15:48:16    308

PDF юклаш
Чоп этиш



“Қувурбоши” маҳалласида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

Барчамизга маълумки, ҳар йили юртимизда мустақиллик байрами арафасида янги ишлаб чиқариш, ижтимоий, маиший ва хизмат кўрсатиш объектларини фойдаланишга топшириш анъанага айланган.

Бугун ҳам туманимизда Мустақиллик байрами кенг нишонланаётган кунларда навбатдаги объект очилди.

Қўштепа туманидаги “Қувурбоши” маҳалласи ҳудудида “Bestminster kids” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Янги боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими А.Абдуллаев, туман прокурори А.Худойберганов, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими таъкидлаганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. туманимизда ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда. Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.

Янги мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Ушбу маскан маҳалла аҳли учун мустақиллигимизнинг 33 йилигига ажойиб совға бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram