Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТЛАРИ

×

 2024-08-31 11:48:22    328

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида яна бир замонавий хусусий клиника ўз фаолиятини бошлади

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Қўштепа туманидаги “Қоражийда” маҳалласида “Пазилатхон она” хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда аҳоли саломатлигини таъминлаш, бунинг учун эса барча зарур шарт-шароитларни яратиш, одамларни ўз ҳаётларидан рози қилиш – асосий мақсадига айланган. Зеро, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш олий вазифадир.

Шу мақсадлар йўлида “Қоражийда” маҳалласидаги “Пазилатхон она” хусусий клиникаси ўз фаолятини бошлади.

Масканнинг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ Абдуллаев, тиббиёт соҳаси масъуллари, маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Анваржон Абдуллаев давлатимиз томонидан яратиб берилган қатор имтиёзларга тўхталиб ўтди. Ҳудуд аҳлини янги ва замонавий муассаса билан қутлаб, лойиҳа ташаббускорларининг келгуси ишларида зафарлар тилади.  

2,5 млрд сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган ушбу тиббий хизмат кўрсатиш клиникасига “Пазилатхон она” МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шунингдек замоний тиббий ускуналар, жиҳозлар келтирилиб, янги 24 та иш ўрни яратилди.

Марказда беморлар, қолаверса тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Малакали шифокорлар томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Бу эса беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.

Шу куни меҳмонлар тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 










 

 

 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram