Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН БАЙРАМ ЯРМАРКАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-08-30 12:11:59    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Ярмарка

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан Қўштепа туманининг “Қумтепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Байрам савдо ярмаркаларида кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, гўшт, гурунч, умуман олганда, байрам арафасида дастурхон учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.

Бугун туман ИИБ ходимлари арзонлаштирилган савдо ярмаркасида бўлиб, оилаларига байрам дастурхони озиқ-овқат маҳсулотлари ҳарид қилишди.

Сиз азизларни ҳам ушбу ташкил этилган арзонлаштирилган байрам ярмаркасига лутфан таклиф қиламиз, марҳамат.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram