Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “АДЛИЯ САЙИЛИ” ЎТКАЗИЛДИ
2024-08-29 17:02:20 152
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 33-йиллиги муносабати билан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига манзилли етказиш мақсадида Қўштепа тумани адлия бўлими томонидан “Лойсон” ва “Шодлик” МФЙларида “Адлия сайили” ўтказилди.
Шунингдек, тадбир доирасида йиғилганларга қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПФ-80-сон фармони билан адлия муассасаларига юклатилган қўшимча вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16-апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунча берилди.