Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!”
2024-08-28 22:56:00 173
Қўштепа туманида Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди!
Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари бир-бирига уланиб кетяпти.
Хусусан бугун туман марказида тантанали байрам шодиёналари бўлиб ўтди. Туман маркази юрагида юрт ишқи ёнган, юз-кўзларида шукроналик нурлари порлаган қалби қайноқ қўштепаликлар ва туманимиз меҳмонлари билан тўлди.
Шукуҳли тадбирни туман ҳокими Анваржон Абдуллаев табрик сўзи билан очиб, шодиёна иштирокчилари ва уларнинг тимсолида барча туман аҳлини улуғ айём билан қизғин қутлади. Туман ҳокими мустақиллик, айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан, туманда қурилиш, бунёдкорлик, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳаётини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Байрам тантанасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Барча қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор билан жўр бўлиб куйлади.
Тадбирнинг бадиий қисмини туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари ва қўштепалик ёшлар бошлаб бердилар. Эстрада ёрқин юлдузи Жалолиддин Аҳмадалиев, эл суйган устазода санъаткор Зоҳиршоҳ Жўраев, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва бошқа бир қатор санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқларга каттаю кичик жўр бўлиб куйлаб, рақсга тушдилар. Дилтортар қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Байрам тадбири ўзига хос мушакбозлик билан якунига етди.
Юртдошларимизга аъло кайфият ва байрам шукуҳини ҳадя этаётган тантаналар туманимизнинг барча маҳаллалари ва меҳнат жамоаларида давом этмоқда.
Яқинлашаётган мустақиллигимизнинг 33 йиллиги барчамизга қутлуғ бўлсин!