Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ШОМИРЗА” МАҲАЛЛАСИДА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ, ХОНАДОНЛАРДА САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ОРҚАЛИ САЛОМАТЛИКНИ АСРАШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-08-27 12:59:01 124
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қўштепа туман бўлими мутахассислари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали юқумли касалликларни олдини олиш, хонадонларда санитария-гигиеник жиҳатдан орасталикни таъминлаш бўйича учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан “Шомирза” маҳалласида юқумли касалликларнинг олдини олиш, хонадонларда санитария-гигиеник қоидаларга амал қилиш орқали саломатликни асраш бўйича учрашув ташкил этилди.
Учрашувда маҳалла масъуллари ва фаоллари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Унда юқумли ва паразитар касалликлар, ит ва бошқа ҳайвонлардан жароҳатланиш, овқатдан заҳарланиш, шу жумладан ботулизм, оитс, бруцеллёз, қўтир, сил шу билан бирга ҳозирги кунда дунё миқиёсида тарқалётган маймун чечаги касаллиги ва уни эпидемиологияси, клиникаси профилактик чора- тадбирлари бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, маҳаллада жойлашган хонадонларда ичимлик суви таъминоти, канализация тизимининг ҳолати, уй ҳайвонлари сақланадиган жойларнинг ҳолати, чиқиндиларини тозалаш, йиғиш ва кўмиш ишларининг олиб борилиши бўйича тушунчалар айтиб ўтилди.
Суҳбат давомида мутахассислар маҳалла фаолларига юқорида қайд этилган ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, мазкур касалликларга хос клиник белгилар, даволаш усуллари ва амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар бўйича мутахассислар тушунтириш берди ва тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув давомида аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.