Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ “САРМОЗОР” МАҲАЛЛАСИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-08-24 08:04:41 72
Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллев туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда “Сармозор” маҳалласида бўлиб, истиқболли лойиҳалар билан танишди.
Дастлаб МФЙ ҳудудида ташкил этилган поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Малика поябзаллари” МЧЖ фаолияти билан танишилди.
Тадбиркор томонидан 4,0 млрд сўм лойиҳа амалга оширилган бўлиб, натижада 25 та ишчи ўрни яратилган.
“Natural milk vodiy” МЧЖда сут маҳсулотларини қайта ишлаб сариёғ маҳсулотлари тайёрланаётган бўлиб, тадбиркор томонидан 3,0 млрд сўм лойиҳа амалга оширилган. Корхонада 20 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Туман раҳбари унинг фаолиятини кўздан кечирди.
Сектор раҳбарлари поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Шарқ равон” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдилар. Тадбиркор томонидан 23,0 млрд сўм лойиҳа амалга оширилган бўлиб, натижада 40 та ишчи ўрни яратилган.
Туман раҳбари ишчилар билан суҳбатлашиб, даромадлари билан қизиқди. Буюртмаларни кўпайтириш, шароитларни янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.