Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ИҚТИСОДИЁТИ РАҚАМЛАРДА

×

 2024-08-23 13:26:08    92

PDF юклаш
Чоп этиш


               

Қўштепа тумани статистика бўлимининг маълумотига кўра жорий йилнинг 1 август ҳолатига туманда 2 минг 200 та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан фаолият кўрсатаётганлари 1 минг 473 тани ташкил этади. 199 корхона ва ташкилотлар эса янги ташкил этилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 105 та, саноатда 270 та, қурилишда 76 та, савдода 533 та, ташиш ва сақлашда 37 та, яшаш ва овқатланишда 82 та, ахборот ва алоқа соҳасида 23 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 46 та ва бошқа соҳаларда 301 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари тадбиркорлик субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлари сони 936 та, хусусий корхоналар 146 та, оилавий корхоналар 141 тани ташкил этади.

Туманда чет эл инвестицияси иштирокидаги фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 4 тани ташкил этган бўлса, шундан кўшма корхоналар сони 1 та, хорижий корхоналар сони эса 3 тага етганини қайд этиш мумкин.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram