Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2024-08-22 15:37:17 155
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабулда муаммоси ва мурожаати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбат ўтказилиб, мурожаатлари бирма-бир тингланди.
Туман ҳокими томонидан “ҳар бир мурожаат замирида инсон тақдири ётганлигини инобатга олиб, унинг ижросига масъулият билан ёндашиш зарур” лиги таъкидланди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг айрим мурожаатлари ҳал этилиб, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилиши, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилиб, қонуний йўл билан ечимини хал этилиши назоратга олинди.