Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ: ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ҲОЗИРЛИК ҚИЗҒИН

×

 2024-08-22 15:15:09    124

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси тасарруфидаги муассасаларда янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан намунали семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай ўқув амалий семинар Қўштепа туман 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси бошлиғи Т.Бойматов, шунингдек Тошлоқ, Ёзёвон туманлари, Марғилон, Фарғона шаҳарларидаги касб-ҳунар мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда муассаса жамоаси иштирок этишди.

Семинар иштирокчилари мазкур таълим муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув биноси ва ўқув хоналари, амалиёт устахоналари ва спорт залида олиб борилган ишлар билан танишдилар.

Ушбу касб-ҳунар мактабида ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган. 2024-2025 ўқув йилига ўқув биноси, ўқув хоналари, амалиёт устахоналари ва спорт зали наъмунавий тарзда тайёрланиб, ишчи холатга келтирилган. 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш бўйича ўқувчиларга янгилик яратиш мақсадида 2022-2023 ўқув йилида ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида “Авто сервис” устахонаси қурилди. Бу устахонада ҳозирги кунда дуал таълим ва кундузги таълим йўналишида ўқувчилар олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, ўзларини йўналишлари бўйича амалиёт ўтаб, ишлаб келмоқдалар. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида устахонадан топган даромадлари эвазига оилаларига моддий томондан ҳам ёрдам кўрсатмоқдалар. Амалиёт устахоналарида касб-ҳунарга эга бўлишлари учун барча зарурий жиҳозлар тайёр ҳолатга келтирилган. Ўқувчилар олган билимларини амалиётда қўллаб, керакли билимларни эгалламоқдалар.

Бир сўз билан айтганда семинар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди, ташриф буюрган меҳмонлар ўзларига керакли таассуротлар билан қайтдилар.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram