Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
60 НАФАРДАН ЗИЁД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
2024-08-21 21:03:14 149
Қўштепа туманида ногиронлиги бор, эҳтиёжманд ва кўмакка мухтож хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида замонавий тикув машиналари, пишириқ печлари ҳамда мотокультиватор топширилмоқда.
Мазкур мазкур меҳнат қуроллари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида тақдим этилмоқда.
Жумладан бугун ҳам туман ҳокими А.Абдуллаев иштирокида Сайхунобод тажрибаси асосида тумандаги “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган ишсиз аёлларга субсидия асосида 45 дона тикув машинаси, 4 дона печ ҳамда 12 дона мотокультиватор берилди.