Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИЖОНОБОД” МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

×

 2024-08-19 16:10:48    43

PDF юклаш
Чоп этиш



Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

Қўштепа туманидаги “Солижонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ҳудуд аҳолиси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари билан ҳамкорликда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида кўчалар ва ариқлар тозаланди, дарахтларга шакл берилиб оқланди, туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан ҳудуднинг 3 километр масофадаги таъмир талаб йўл қисмига асфальт ётқзилди. Маҳаллада марказий кўчаларни байрамона безатиш ишлари давом этмоқда.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram