Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА СУВДАН УНУМЛИ ВА САМАЛАРИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-16 22:22:23 361
Бугун Қўштепа туманида Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев раҳбарлигида Андижон, Наманган, Фарғона вилояти сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, шунингдек соҳага оид олимлар ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида сувдан унумли ва самалари фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчилари дастлаб “Fergana Global Textile” пахта-тўқимачилик кластерининг дала майдонида сув тежовчи технологиялар билан танишиб, тумандаги "Янгийўл-2 босқич" насос станциясини бориб кўрдилар. Шунингдек иштирокчилар туманда ички ариқларни бетонлаш ишлари натижаси билан ҳам таниширилди.
Семинар давомида раҳбарлар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида сув тежовчи воситалардан самарали фойдаланиш ҳамда ушбу соҳага инноватцион технологияларни тадбиқ этиш бўйича ҳам тушунчалар берилди.