Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-08-15 22:04:09 183
Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан Қўштепа туманидаги “Деҳқон бозори” МЧЖ да “Давлат тили ҳақида”ги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунларнинг ижроси ўрганилди.
Ўрганиш давомида бозор ҳудудидаги барча ташқи тарғибот воситалари, шу жумладан, лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали ахборот матнлари давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги таҳлил қилинди.
Қонунчилик талабларига зид бўлган тарғибот воситалари қонунчилигимизга мувофиқлаштириш мақсадида олиб ташланди.
Шунингдек, бозорда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат тилида, имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзилганлиги ҳам таҳлил қилиниб, тадбиркорларга “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунларнинг моҳияти тушунтирилди.