Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

QO‘SHTEPA

×

 2024-08-15 10:42:46    237

PDF юклаш
Чоп этиш


       Расмий муносабат

 

Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги “Шодлик” маҳалласи, Нуробод кўчаси, 70-уйда яшовчи фуқаро Хуршидахон Ахмедованинг видео мурожаати эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва масъуллар иштирокида ўрганилиб, мурожаатчининг оилавий шароити билан танишилди.

Хуршидахон Ахмедова Қўштепа туманидаги “Дўрмон” маҳалласига турмушга чиққан ва уч нафар фарзанди бор. 2020 йили унинг турмуш ўртоғи вафот этганлиги сабабли ота-онасининг уйига қайтиб келган. Хуршидахон Ахмедова хозирда ота-онасининг уйида яшайди. Уларнинг яшаш шароитлари яхши. Хонадонларида иккита “Иссиқхона”, битта “Дамас” русумли автомашина мавжуд.

Хуршидахон Ахмедовани фарзандлари билан бошқа уй-жой қилиб чиқариш мақсадида оила аъзолари маслаҳатлашган холда 100 миллион сўмга яшаш уйларидан узоқ бўлмаган жойдан янги чек олишган. Ўша ерда жойнинг эгаси сотишдан олдин қуриб қўйган бир хона уйда қаровсиз қолмаслиги ва имкон топиб бошқа уй  қурилгунига қадар яшаб туришган.

Хуршидахон Ахмедованинг боқувчиси йўқлиги ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги туфайли “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан ушбу оилага ёрдам кўрсатиб келинмоқда.   

2024 йилда шакллантирилган “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичини шакллантириш вақтида хонадон ўрганилганида Хуршидахон Ахмедова ижтимоий ресторда турганлиги сабабли 3-яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож “Боқувчиси йўқ” тоифага қўйилмаган ва иш билан банд қилиш мақсадида 1-яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож “Ишсиз хотин-қизлар” тоифасига киритилган.

Хуршидахон Ахмедованинг бандлигини таъминлаш ва оилавий шароитини яхшилаш мақсадида унга бир қатор ишлар таклиф қилинган лекин фуқаро томонидан рад этилган. “Субсидия” асосида тикув машинаси олиб бериш ва бандлигини таъминлаш мақсадида унга “Касб ҳунар”га ўқиш таклиф қилинган бўлиб, фуқаро буни ҳам кечиктириб келётганлигини маълум қиламиз.





Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram