Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АДЛИЯ КУНИ, БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА
2024-08-14 22:26:48 187
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” 2024-йил 24-майдаги ПФ–80-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туман адлия бўлими томонидан “Истиқбол” маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Қўштепа туман адлия бўлими томонидан “Истиқбол” маҳалласида маҳалла еттилигига ўзларининг фаолиятлари бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунчалар берилди. Маҳалла статусига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, иш фаолиятидаги қулайликлар билан танишиб, уларнинг муаммолар ва таклифлари эшитилди. Иш фаолиятлари бўйича методик ёрдам бериш мақсадида тегишли йўналиш ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2024–2025-йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини босқичма-босқич ўзгартириш белгиланди, шунингдек, 2024-йилнинг 1-май санасидан электр энергияси ва табиий газнин бир ойлик истеъмоли базавий меъёрлари тасдиқланди.
Шу муносабат билан Қўштепа туманида аҳолига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр-энергияси бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.
Тадбир давомида сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг бир неча турдаги масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Шунингдек тадбирларда аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган талабини қондириш, фуқаролар ўрасида энг кўп учраётган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларини тушунтириш, қонунчиликдаги имтиёз ва янгиликлар ҳақида хабардор қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир давомида адлия бўлими томонидан 4 та мурожаат иш юрутувига олинди, 8 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Фуқаролар қонунчилик тизимидаги энг оҳирги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилинди.