Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН ХДП ҚЎШТЕПА ТУМАН ТАШКИЛОТИНИНГ ЕТТИНЧИ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-14 00:06:46 36
Конференция ишида Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси Ш,Шаропов, бошланғич партия ташкилотлари раислари, туман кенгаши депутатлари, туман кенгашининг масъул ходимлари партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Конференцияда Ўзбекистон ХДП туман ташкилотининг ва партия гуруҳининг 2019-2024 йиллардаги фаолияти тўғрисида туман ташкилоти раисининг хисоботлари тингланди.
Маърузалар юзасидан сўзга чиққан делегатлар туман ташкилотини 2019-2024 йиллар давомида олиб борган фаолиятини қониқарли деб топдилар.
Конференция сўнггида фаол делегатлар ва партия фахрийлари ХДП туман ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.