Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОММАЛАШМОҚДА
2024-08-10 12:57:42 407
Қўштепа туманида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилишига бағишланган семинар ташкил этилди
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги ва прокуратурасининг ташаббуси билан “Шаҳартепа” маҳалласи ҳудудидаги Озодлик кўчасида яшовчи Н.Абдуллаевнинг яшаш хонадонида туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари, масъул идоралар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида “Қўштепа туманида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилиши”га бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинар давомида муқобил энергия соҳасида фаолият олиб бораётган компания вакиллари ҳам иштирок этиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. Шунингдек, бугунги кунда мазкур компаниялар томонидан таклиф этилаётган қурилмалар ишлаш самарадорлиги, сервис хизматлари ва давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, семинар давомида бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб даромад топаётган фуқаро Н.Абдуллаев, шунингдек, тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари ҳам сўз олиб, муқобил энергия манбалари орқали топаётган даромадлари ҳақида қатнашчиларга сўзлаб беришди.
Хусусан, фуқаро Н.Абдуллаев яшаш хонадонларида электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича 3 та жами 150 кВтлик қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда бир ойлик истеъмоли 450-500кВни ташкил этади. Бундан ташқари, битта 50 кВали қуёш панел ўрнатган хонадонидан бир ойда жами 5400-6099 кВ соат электр энергияни иқтисод қилиб, тежаб, бунинг натижасида битта хонадонидан ўртача 5,4-6,1 миллион сўм даромад қилмокда.