Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНА БИР МУАММО ЕЧИМ ТОПДИ
2024-08-08 21:26:36 167
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев бугун “Пахтакор” МФЙ ҳудудида жойлашган 42-мактабгача таълим муассасасида бўлиб, болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Масъуллар билан бўлган суҳбат давомида ўқув биноси ва ҳудуди туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида бўлмаганлиги сабабли бўлим томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратишда муаммо борлиги аниқланиб, туман раҳбари томонидан ушбу муаммони қисқа муддатда бартараф этиш учун масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими ушбу маҳаллада давлат хусусий шерикчилик асосида ўз фаолияти бошлаган мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюрди.
Тадбиркор томонидан мавжуд бино таъмирланиб, замонавий турдаги мебел жиҳозлари билан таъминланган.