Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРЛАНДИ
2024-08-06 12:22:28 243
Юртимизда 2001-йилдан буён 31-август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Ушбу сана ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Қўштепа туманида Қатағон қурбонлари ёдга олинди.
Ортиқ қори Мадаминов 1883-йили Қумтепа маҳалласида туғилган. Ёшлигидан араб, форс, рус тилларига қизиққан, кейинчалик бу тилларни мукаммал ўрганган. У 1935-36 йилларда илмли уламолар қаторида Украинанинг Херсон вилоятига сургун қилинган.
Соҳибкор МФЙда яшаган Холматжон Махмудов 1910-йилда Қўштепа туманида туғилган. 1937 йилда ота-онаси билан бирга Украинага сургун қилинган. Орадан 16 йил ўтиб, 1953 йилда оқланиб ўз уйларига қайтиб келишган.
Тумандаги маъсуллар Холматжон Махмудов ҳамда Ортиқ қори Мадаминовлар яшаган хонадонда бўлди. Бугун ҳам тарихнинг қора кунлари ва аянчли тақдирлар ёдга олинди.