Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-08-01 16:33:47 312
2023-2024 йиллар давомида Фарғона вилоятида Республика оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, унинг молиявий асосини Жаҳон банки ҳамда Япония ижтимоий тараққиёт жамғармасининг молиявий кўмаги ташкил этади. Бугунги кунда лойиҳада жорий йил учун белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб борилиб, вилоятимизнинг Ёзёвон, Сўх, Фурқат ва Қўштепа туманларидан танлаб олинган 28 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ишлар тизимли асосда олиб борилмоқда.
Жумладан Қўштепа туманидаги “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Дўрмон келажаги” аёллар фарвонлигини ошириш гуруҳининг чевар аёллари ўз фаолиятларини олиб боришмоқда. Бугун аёлларимиз оилаларига даромад олиб кириб жамиятда ўз ўрнига эга бўлишганидан жуда мамнун.