Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-01 12:07:49 245
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Анваржон Абдуллаев олиб борди.
Сессия кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январь кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2024 йил 2-чораги давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2024 йил 2-чораги давомида олиб борилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 2-чораги давомида, секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 2-чораги ижроси, туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан туман Адлия бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан 2024-йил 6 ойида олиб борилган ишлар ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш ва бошқа масалалар ўрин олди.
Сессия давомида барча масалалар кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.