Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ “ЯНГИ ДЎКОН” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ
2024-07-29 19:49:42 181
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев бугун “Янги дўкон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди. Туман раҳбари томонидан еттилик фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, солиқ тушумларини кўпайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туман раҳбари “Янги дўкон” маҳалласида бўлган чоғида тадбиркорлар Р.Қодиров ва Д.Охуновларнинг фаолиятини ўрганди. Ҳозирги кунда миллий ҳунармандчилик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.