Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ “ИСТИҚБОЛ” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ
2024-07-27 22:59:12 294
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб маҳалла “еттилиги”нинг иш фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими томонидан “маҳалла еттилиги”га ҳар бир оилаларнинг яшаш шароити ўрганилиб, ишсизлар ва тадбиркорлик каби ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлашга доир кўрсатмалар берилди.
Маҳалладаги хонадонларда бўлган туман раҳбари аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Обод кўчасида яшовчи Х.Хакимов хонадонига ташриф буюрган сектор раҳбари ушбу оиланинг даромад манбаини ўрганди ва фуқарога имтиёзли кредит асосида 4 сотих иссиҳхона қуриб берилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, туман раҳбари маҳаллада “Сайхунобод тажрибаси” асосида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишиб, масъулларга тегишли тавсияларини берди.