Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-07-26 16:16:48 182
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги “Қийқи” маҳалласида истиқомат қилувчи Наргизахон Султонованинг болалар нафақасини олиш билан боғлиқ мурожаати эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Фуқаро Султонова Наргизахон Нодиржон қизининг 2024 йил 14 май кунги болалар нафақаси сўраб берган аризаси Ягона реестр базасида кўриб чиқилиб, турмуш ўртоғи Султонов Санжарбек Шухратжон ўғли расмий даромадга эга бўлмаганлиги сабабли рад этилган.
Шундан сўнг Султонов Санжарбек Шухратжон ўғли томонидан жорий йил 20 июл куни топширилган ариза Ягона реестр ахборот тизимига киритилган ва тизим томондан таҳлилдан ўтказилгач 2024 йил сентябр ойида жавоблари маълум бўлишини билдирамиз.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг масъуллари томонидан фуқаро билан суҳбат ўтказилиб тушунча ҳам берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.