Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2024-07-26 15:32:36 150
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев “Йўлдошобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб маҳалла “еттилиги”нинг иш фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими томонидан “маҳалла еттилиги”га ҳар бир оилаларнинг яшаш шароити ўрганилиб, ишсизлар ва тадбиркорлик каби ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлашга доир кўрсатмалар берилди.
Маҳалла фуқаролари хонадонларида бўлган туман раҳбари аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Қолаверса, “Сайхунобод тажрибаси” асосида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга тегишли тавсияларини берди.