Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 166 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-07-26 14:26:02    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди.

Иштирокчилар пресс-тур давомида “Солижонбод” маҳалласида бўлиб маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар ва туман ҳокимлигида тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлар томонидан ташкил этилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Солижонбод” маҳалласида тадбиркор Саидахон Пайзиева томонидан ташкил этилган корхонада бўлдилар.

Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Раҳмонов ҳамда маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчисининг ташаббуси билан ҳудудда бўш турган бинодан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган корхонада 30 нафардан зиёд ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек маҳалладаги Насрулло Оллобердиевга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури лойиҳасида 32 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб қўлқоп тўқиш дастгоҳи олиб берилган. Ҳозирда 2 нафар оила аъзоларининг бандлиги ҳам таъминланиб, ҳар куни 150-160 минг сўм даромад олинмоқда.

Бундан ташқари маҳаллада “Сайхунобод” тажрибасини жорий этиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан Маъмуржон Умурзақов хонадонида “Сайхунобод” тажрибаси асосида узумчилик ва паррандачилик йўналиши йўлга қўйилган. 30 сотих томорқага узум экилиб, паррандачилик йўналишида 200 та ўрдак парваришланмоқда. Ҳозирда 4 нафар оила аъзоларининг бандлиги таъминланган.

Иштирокчилар тадбир давомида хонадон эгалари билан ҳамсуҳбат бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Пресс-турдан сўнг туман ҳокимлигида журналист ва блогерлар учун “Қўштепа туманида йил бошидан бери эришилган иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Матбуот анжумани Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Рустамбек Позилжонов ҳамда Қўштепа тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Алишер Усмоновлар иштирокида бўлиб ўтди. Анжуман давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.  
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram