Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-07-26 09:34:01 134
Қўштепа туман санитария эпидемилогик-осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилаётган маҳаллабай ишлар давом этмоқда. Мутахассислар иштирокида мавжуд 51 та МФЙда кўчама кўча кирилиб, аҳоли хонадонларида маҳаллабай ўрганиш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Тарғибот тадбирлари давомида аҳоли ўртасида мавсумий грипп, диярея, ботулизм, қизамиқ, қутуриш, ОИТС, гепатит ва бошқа касалликлар ҳақида тушунчалар берилиб, буклетлар тарқатилмоқда.
Шунингдек маҳалла масъуллари ҳамда патронаж ҳамширалар иштирокида якка ёлғиз, қаровчиси бўлмаган кекса ёшдаги ва сурункали касаллик билан “Д” назоратида турувчилар холидан хабар олиниб уларга ҳам амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тарғибот ва ўрганишлар давомида маиший хизмат объектларида ишловчи ходимларга юқумли касалликлар профилактикаси, ёз мавсумида кўп учрайдиган юқумли касалликлар ҳамда уларни олдини олиш чоралари, вақтида эмланишлари бўйича тушунчалар берилмокда.
Ҳудудлардаги маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ташламаслик, ер устини тозалашлари ҳақида маъсулларга тушунтиришлар берилмоқда.