Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРГА ОМАД ТИЛАНДИ

×

 2024-07-25 15:56:48    102

PDF юклаш
Чоп этиш


 

“Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи финал учрашувида туманимиз шаънини “Борот” маҳалласининг “Борот” жамоаси ҳимоя қилади ва Тошлоқ туманининг “Найман” жамоаси билан тўп суришади.

Бугун туман ҳокимлигининг йиғилишлар залида сектор раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда “Борот” жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар бўлажак мусобақада жамоага омад ёр бўлишини тилашди. Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида “Борот” жамоаси аъзоларига спорт кийимлари ва спорт буюмлари топширилди.

Ўз ўрнида жамоа футболчилари ҳам ўзларига яратиб берилаётган яхши шароитлар, кўрсатилаётган эътибор учун масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, мусобақада ғолиб бўлиш учун барча имкониятларини ишга солишларини айтишди ва туман ҳокимига спорт кийимини топширишди. 

Олдинда “Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи финал учрашуви турибди. Биз ҳам барча тумандошларимиз номидан жамоага омад тилаймиз!









 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram