Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ҲИСОБИДАН МОТОКУЛЬТИВАТОР БЕРИЛДИ

×

 2024-07-25 14:57:38    195

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун юртимизда аҳолини камбағалликдан чиқариш, муҳтож оилалар ва кишиларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш масаласига давлат сиёсатининг бир йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Қўштепа туманида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мақсад – одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини ўзгартириш, турмуш даражасини оширишдир. Шунинг учун ишсиз фуқароларни ишлаб даромад топиши учун имконият яратиб берилмоқда.



“Шаҳартепа” маҳалласида яшовчи Омаджон Юнусов меҳнаткаш, куч-ғайратли, оилавий тадбиркорликка қизиқиши юқори бўлган йигитлардан. Бугунги кунда маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан унга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 10 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига мотокультиватор олиб берилди.

Омаджоннинг мақсади одамларнинг оғирини енгил қилиб оиласига қўшимча даромад келтиришдир.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram