Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-07-24 15:26:40 272
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги “Қумтепа” маҳалласидан ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ муаммо юзасидан йўлланган мурожаат эълон қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Қумтепа” МФЙ ҳудудида ПҚ-408 сонли қарорига асосан янги сув иншооти қуриш ва 3,5 км янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Б.Марғилоний кўчасида ичимлик суви қувурлари эскирганлиги сабабли аҳолига ичимлик суви етказиб беришда муаммолар юзага келмоқда. Муаммоларни бартараф этиш мақсадида қўшимча дастурлар асосида 10,6 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, хозирда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.