Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-07-24 09:14:35 214
Ижтимоий тармоқларда “Қўштепа туманидаги Қумтепа бозорида машина қўйгани “стоянка” йўқ”лиги ҳақидаги танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
“Қумтепа” маҳалласи ҳудудидаги Б.Марғилоний кўчасида жойлашган бозорнинг Қўштепа туманига қарашли қисми 1.74 га ( олди қисми 70 метр)ни ташкил этади. Ушбу ҳудудда нафақат туманимизга қарашли “Деҳқон бозори” МЧЖ балки Фарғона шаҳридан рўйхатдан ўтган “Келажак боғи” хусусий фирмаси, “Марғилон Файз” савдо комплекси, Марғилон ҳунармандлар бозори ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қўштепа туманидаги “Деҳқон бозори” тасарруфидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар давомида Деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-2853-сонли қарори асосида Қўштепа тумани ҳокимининг 2018 йил 16 февраль кунги №385 сонли қарорига асосан 1.5 га ер майдони ҳокимият балансига қайтарилган ва “NBU BUNYODKOR INVEST” МЧЖ томонидан наъмунавий лойиҳа асосида 3 типдаги “Савдо мажмуаси” қуриб битказилган ва “Келажак боғи” хусусий фирмаси томонидан бошқариб келинмоқда. 3-ТИП асосида қурилган ушбу мажмуада лойиҳага асосан автомашиналарни вақтинча сақлаш учун тураргоҳлар ташкил этиш тасдиқланган. “Деҳқон бозори” олди қисмида эса аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Мадад банк” томонидан кўчма пул ечиш аппарати жойлашган бино, кўчма майиший хизмат, кўчма савдо ярмаркаси фаолият кўрсатмоқда.
Аҳолига ва тадбиркорларга қулайлик яратиш, турли нохуш холатларни олдини олиш мақсадида туман масъуллари ва вилоят ИИБ, Йўл ҳаракати хафсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилмоқда ва бозорни кунликка ўтказиш масаласи қўйилган. Шунга асосан туман ҳокимининг 2024 йил 25 март куни 45-11-157-Ғ /24-сонли фармойиши чиққан.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.