Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2024-07-23 09:17:04 225
Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Етим-есирлар, бева-бечоралар ва ногиронларга мурувват кўрсатиш, сидқидилдан беғараз ёрдам бериш каби фазилатлар онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир. Дарҳақиқат Қўштепа туманида ҳам бундай саховат тадбирлари мунтазам равишда давом этиб келмоқда.
Хусусан, “Файз” маҳалласида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга хомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шунингдек Ўрта Ўқчи маҳалласида яшовчи У.Улуғовга Қўштепа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлик аравачаси топширилди.