Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМЛИК СОАТИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-22 10:38:29 163
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида туман ҳокими А.Абдуллаев раҳбарлигида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислари, шунингдек ташкилот раҳбарлари ва маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Ушбу йиғилишда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий-ижтимоий масалалар, ижро интизоми, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек маҳаллий бюджет тушуми ҳамда дебитор қарздорликни қисқартиш ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилдаги олти ойлик фаолияти муҳокама қилиниб, маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида тадбиркорлик учун кредит ва субсидиялар ажратиш, аҳолини касб-ҳунарлар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиб ўз йўналишида доимий бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва йил давомида энг яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларининг меҳнатлари эътироф этилди.