Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-20 08:34:37 424
Маданият марказида Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ўқувчи-ёшлар, битирувчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид 22 та мурожаатнинг 9 таси жойида ижобий ҳал қилинди.
Ўз ўрнида, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида билдирилган барча таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ижроси назоратга олиниши қайд этилди.