Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҚИЗИЛАРИҚ” МАҲАЛЛАСИДА “САЙХУНОБОД” ТАЖРИБАСИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2024-07-18 19:28:59 324
Бугун “Қизилариқ” маҳалласида бўлган Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев маҳаллада “Сайхунобод” тажрибаси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Туман ҳокими ушбу маҳаллада яшовчи Хусанбой Хомидов ҳамда Рўзихон Хакимоваларнинг хонадонларида бўлди. Бу хонадонларга “Сайхунобод” тажрибаси асосида ҳудуд раҳбарлари ва бириктирилган тижорат банклари кўмагида имтиёзли кредит берилиб ҳунармандчилик фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса томорқа ишлари ва паррандачилик билан ҳам шуғулланишади.
Туман раҳбари томонидан “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли томорқалари ва хонадонлардаги имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали, аҳоли даромадларини ошириш, ҳудудда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича маҳалла еттилигига кўрсатмалар берилди.