Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ОҚТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2024-07-17 23:01:23 169
Аввал хабар берганимиздек, Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев бугун Оқтепа маҳалласида бўлди. Маҳалла фуқаролари хонадонларида бўлган туман раҳбари аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Қолаверса, “Сайхунобод тажрибаси” асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Хусусан туман раҳбари Маъруфжон Хаитматовнинг хонадонида бўлиб, ушбу оиланинг яшаш тарзи ва даромад манбаи билан қизиқди. Маъруфжон Хаитматов томорқасидаги 3-сотихли иссиқхонадан, 4 бош қўй ҳамда 20 дона паррандани парваришлаб, даромад топаётганлиги маълум бўлди.
Найман кўчаси 36-уйда яшовчи Малика Позиловга эса 1.5 сотих иссиқхона ҳамда паррандачилик йўналишида 30 дона парранда олиб берилган.
Ушбу оилаларнинг яшаш шароити билан танишган туман ҳокими томонидан тегишли тавсиялар берилди.