Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
2024-07-17 22:57:52 169
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Анваржон Абдуллаев тадбиркорлар билан учрашиш, фаолиятларини кенгайтиришга кўмаклашиш, муаммоларига ечим топиш ҳамда “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширлаётган ишларни ўрганиш мақсадида “Оқтепа” маҳалласида бўлди.
Туман раҳбари ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, маҳалладаги “Турдубу Азизбек бинафша” масъуляти чекланган жамияти фаолияти ўрганилди. МЧЖ томонидан хозирги кунда овқатланиш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борилмоқда ва раҳбар томонидан 1.5 млд сўм қийматидаги 50 квт гидроэлектростанция қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа хужжатларини тўлиқ шакллантириш учун ҳоким ёрдамчисига топшириқ берилди.
“Исақова Роҳила” оилавий корхонаси томонидан махсус кийим кечаклар ва оёқ кийим поябзаллари ишлаб чиқарилади. Суҳбат давомида тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун тумандаги кичик саноат зонасидан ер майдони олиш ҳамда хом ашё учун 100 млн сўм имтиёзли кредит лозимлиги аниқланиб, хужжатларни расмийлаштириш учун ҳоким ёрдамчисига топшириқ берилди.
Шунингдек тадбиркорлар Хаитвой Мўминов, Шерзод Хамроқулов, Наргиза Боймирзаеваларнинг фаолиятлари ҳам ўрганилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.