Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “АДЛИЯ КУНИ” ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-07-17 15:56:20 180
Қўштепа тумани адлия бўлими томонидан “Дўрмон” маҳалласида “Адлия куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида адлия органлари ваколатлари доирасида ҳал этиладиган масалалар бўйича ҳуқуқий муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Аҳолига “my.gov.uz”, “yurxizmat.uz”, “advice.uz” порталларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилиб, қонунчиликдаги янгиликлар ва имтиёзлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Маҳалладаги аниқланган тизимли муаммолардан келиб чиқиб, ушбу йўналишларда аҳолига кенг қамровли ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган тарғибот материаллари тарқатилди.