Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ” ОММАЛАШТИРИЛМОҚДА
2024-07-17 15:55:36 100
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб маҳалла “еттилиги”нинг иш фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими томонидан “маҳалла еттилиги”га ҳар бир оилаларнинг яшаш шароити ўрганилиб, ишсизлар ва тадбиркорлик каби ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлашга доир кўрсатмалар берилди.
Маҳалла фуқаролари хонадонларида бўлган туман раҳбари аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Қолаверса, “Сайхунобод тажрибаси” асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан “Карнайчи” маҳалласида “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли томорқалари ва хонадонлардаги имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали, аҳоли даромадлари ортиб бормоқда. Улар биргина узум парваришлаш ортидан каттагина даромад топишади. Қолаверса имкониятларидан келиб чиқиб чорвачилик билан ҳам шуғулланишади.
Маҳаллада “Аёллар дафтарида” турувчи аёллар томонидан томорқадан фойдаланиш холати, қолаверса имтиёзли кредитга берилган чорва парвариши ва субсидияга тақдим этилган меҳнат анжомларидан қай даражада фойдаланишаётганлиги билан танишган туман ҳокими томонидан тегишли тавсиялар берилди.