Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2024-07-12 09:16:56    490

PDF юклаш
Чоп этиш


Сайхунобод тажрибаси амалда

Қўштепа тумани “Қийқи” МФЙ Сардоба кўчаси 111-уйда яшовчи Сиддиқжон Тошболтаевларнинг хонадонида 12 нафар жон аҳил иноқ яшайди. Томорқа майдони ҳам 28 сотихдан иборат бўлиб экин экиладиган қисмида тўлиқ турли узум навлари етиштирилади.

Сайхунобод ва Уйчи намунаси асосида ушбу хонадон танлаб олинган ҳамда 5 та йўналишда пакетлар олиб кирилган. Булар нон тайёрлаш, асаларичилик, паррандачилик, қуёнчилик, юк ташиш хизмати яна қўшимчасига хонадонда биогумус тайёрлаш бўйича ишлар бошланган.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида Халқ банки Қўштепа бўлими томонидан 57 миллион сўм банк кредити ажратилди. Олинган имтиёзли кредит асосида 8 тандир, 4 та асалари уяси, 30 дона парранда, битта мотороллер ҳамда хомийлик ҳисобидан 5 дона қуён олиб берилди.

Бугунги кунда 8 та тандирдан ўртача бир кунда 100 дона патир ёпилади нархи 25 минг сўм, паррандадан (қора товуқ) бир кунда ўртача 20-25 дона тухум олинади, бир дона тухумнинг нархи

2,0 минг сўм, бир йилда 8125 дона тухум олинади. Асаларидан бир йилда ўртача ҳар бир қутидан 15 кг дан жами 60 кг асал етиштирилади. Қуёнчиликка келсак, йилда ўртача бир дона қуён 28 тагача кўпаяди, бир дона қуённи ўртача 200 минг сўмдан сотиб даромад олади. Мотороллер нонларни манзилга тез ва сифатли ҳамда йўл ҳақи тежалган ҳолда маҳсулот таннархини пасайишига ва даромадни янада кўпайишига олиб келмоқда.

Дастлабки ҳисоб китобга кўра хонадоннинг йиллик жами даромади 700-800 миллион сўмни ташкил этади. Йиллик соф даромад 240 миллион сўм. Хонадонда бандлар сони 9 (5 та доимий) нафарни ташкил этади. Шунингдек хонадон жон бошига даромади ҳозирги кунда ойлик 3,5-4,5 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Хулоса ўрнида шу айтиш жоизки бугун туманимизнинг қай манзилида бўлманг, Сиддиқжон Тошболтаев сингари инсонларни қизғин иш жараёнда учратасиз. Эътиборли жиҳати, амалга оширилаётган ишлар орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги бозорлар тўкинлиги таминланяпти.

Мухтасар айтганда, маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram