Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ БАРДАВОМ: ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 400 ДАН ЗИЁД ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БЕҒАРАЗ БУҒДОЙ ТАРҚАТИЛДИ

×

 2024-07-10 18:58:26    100

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бу йилги ғалла хирмони барокатли амалларга бой бўлмоқда. Шу кунларда туманимиздаги юзлаб хонадонларга тўкин-сочинлик, ризқ-рўз, хайр-барака кириб бориб, хайрли ва савобли амаллар кўтаринкилик ҳамда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Гектарлардан мўл ҳосил етиштирган фермер хўжаликлари, кластерлар ташаббуси билан Қўштепа туманидаги эҳтиёжманд оилаларга ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқароларга беғараз буғдой тарқатилмоқда.

Жумладан, бугун Қўштепа Фарғонадон филиалининг омборида 2024 йил ғалла ҳосили йиғими давомида тумандаги ғалла етиштирувчи фермерлар, ғаллачилик кластерлари томонидан ўз эҳтиёжларидан ортган дон маҳсулотларини 51 та маҳаллалар кесимида етказиб бериш мақсадида хайрия тадбири уюштирилди.

Тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, шунингдек туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳам иштирок этишди.

Бу йилги ғалла режасини ортиғи билан бажарган қўштепалик фермерлар томонидан тумандаги 400 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга беғараз буғдой тарқатилди. Ажратилган буғдойлар маҳаллаларнинг масъуллари томонидан белгиланган манзилларга етказиб берилди.

Бундай савобли ишлар туманимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом этмоқда.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram