Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-08 20:53:26 285
Қўштепа туманидаги маданият марказида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ўқувчи-ёшлар, битирувчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Президентимиз раислигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган устувор вазифалар ижросига тўхталди.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларга ишга жойлашиш истагидаги битирувчилар учун яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид 22 та мурожаатнинг 9 таси жойида ижобий ҳал қилинди.
Ўз ўрнида, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида билдирилган барча таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ижроси назоратга олиниши қайд этилди.