Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ВА БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-07-06 13:29:32 443
Ҳисоб палатаси раиси Қўштепа тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида "еттилик" жамоаси билан учрашиб, жойида улар билан биргаликда ишлар ташкил қилишда қатнашди.
“Сайхунобод тажрибаси” асосида “маҳалла драйвери”ни ривожлантириш бўйича масъулларга зарур тавсиялар берилди.
Хусусан Қўштепа туманида 51 та маҳалла 38 141 та хонадон 59 541 та оилалар мавжуд. Аҳоли сони 209 520 нафарни ташкил этади.
Сўнгги 20 кун ичида 138 та оилаларга 2 млрд 660 млн.сўм, шундан 67 та микролойиҳаларга 904,0 млн.сўм, 61 та оилаларга имтиёзли кредитлар асосида 834,0 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрда имзолаган “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли қарорларига мувофиқ 7 та тадбиркорлик субъектларига 700,0 млн.сўм, бизнесга бир қадам лойиҳаси асосида 3 та субъектларга 215 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ҳисоб палатаси раиси Қўштепа тумани “Қийқи” МФЙ Сардоба кўчаси 111-уйда яшовчи Сиддиқжон Тошболтаев хонадонида бўлди.
Сиддиқжон Тошболтаев оилада ота-онаси, 3 нафар укаси уларнинг фарзандлари 6 нафар, турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди жами 12 нафар жон аҳил иноқ яшайди. Томорқа майдони 28 сотихдан иборат бўлиб экин экиладиган қисмида тўлиқ хар хил узум навлари етиштирилади.
Давлатимиз рахбари топшириқларига асосан Сайхунобод ва Уйчи намунаси асосида ушбу хонадон танлаб олинган ҳамда 5 та йўналишда пакетлар олиб кирилган. Булар нон тайёрлаш, асаларичилик, паррандачилик, қуёнчилик, юк ташиш ҳизмати яна қўшимчасига хонадонда биогумус тайёрлаш буйича ишлар бошланган.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида Халк банки Қўштепа бўлими томонидан 57 млн сўм банк кредити ажратилди. Олган имтиёзли кредит асосида 8 тандир, 4 та асалари уяси, 30 дона паранда, битта мотороллер ҳамда хомийлик хисобидан 5 дона қуён олиб келинди.
Бугунги кунда 8 та тандирдан ўртача бир кунда 100 дона патир ёпилади нархи 25 минг сўм, бир йилда 36,5 минг дона нон ёпилади. Парандадан (қора товуқ) бир кунда ўртача 20-25 дона тухум олади, бир дона тухумнинг нарҳи
2,0 минг сўм, бир йилда 8125 дона тухум олади. Асаларидан бир йилда ўртача ҳар бир қутидан 15 кг дан жами 60 кг асал етиштиради. Қуёнчиликдан йилда ўртача бир дона қуён 28 тагача кўпаяди, бир дона қуён ўртача 200 минг сўмдан сотиб даромад олади. Мотороллер нонларни манзилга тез ва сифатли хамда йўл ҳақи тежалган ҳолда маҳсулот таннархини пасайишига ва даромадни янада кўпайишига олиб келмоқда.
Дастлабки ҳисоб китобга кўра хонадоннинг йиллик жами даромади 700-800 млн.сўмни ташкил этади. Йиллик соф даромади: 240 млн.сўм.
Хонадонда бандлар сони 9 та (5 та доимий). Шунингдек хонадон жон бошига даромади ҳозирги кунда ойлик 3,5-4,5 млн сўмни ташкил қилмоқда.