Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА МАҲАЛЛАЛАРДА УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-07-05 15:32:41 525
Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 11 июнь кунидаги “Вилоятда кибермаданиятни юксалтириш ойлиги комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган режага асосан Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, Марказий банк вилоят бошқармаси ҳамда ҳокимлик вакилларидан тузилган ишчи-гуруҳи томонидан Қўштепа туманидаги “шодлик” ва “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар ўтказилди.
Унда иштирокчиларга кибержиноятларнинг аксарияти бевосита жабрланган шахснинг хатоси билан, яъни, ўзининг шахсига доир ва банк картаси маълумотларини бегона шахсларга тақдим этиши оқибатида содир этилаётгани, шу сабабли аҳолида кибергигиенани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланиб, кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи флаер ва қўлланмалар тарқатилди.