Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ” ТАРҒИБОТ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-07-05 15:24:44 526
Хабарингиз бор вилоятимизда 1-июлдан 31-июлгача “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг масъул ходими А.Маматхонов, Марказий банк вилоят бошқармасидан Н.Обидов ҳамда ҳокимлик вакилларидан тузилган ишчи-гуруҳи, шунингдек туман ИИБ бошлиғи И.Хамроқулов ва корхона, ташкилотлар вакиллари, маҳаллаларнинг масъуллари иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча жабҳаларида компютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб кетаётгани таъкидлаб ўтилди.
Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.