Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ РАИСИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2024-07-05 14:40:06    38

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги ва уй хўжалигида даромад топишини таъминлаш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартиришнинг самарали гаровидир. Аҳоли турмуш тарзи, кам таъминланган оилаларга даромад манбаини яратиб бериш, томорқа хўжаликлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизда хизмат сафари билан бўлиб турган ва туманимизга бириктирилган республика Ҳисоб палатаси раиси Адиз Бобоев Қўштепа туманининг “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Адиз Бобоев дастлаб маҳаллада белгиланган йўналишлардаги ишларни тизимли ташкил этиш, “Маҳалла еттилиги” томонидан олиб борилаётган ишлар, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари билан танишиш мақсадида “Қийқи” маҳалласи еттилиги билан суҳбатлашди.

Мулоқот давомида маҳалла еттилигига аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий химояга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, даромад манбаларини яратишга кўмак бериш, янги иш ўринларини яратиш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга қаратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Ҳисоб палатаси раиси Адиз Бобоев “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғини Сардоба кўчасида истиқомат қилувчи Сиддиқжон Тошболтаевларнинг хонадонида бўлиб, ушбу оиланинг яшаш тарзи ва даромад олишлари билан танишди.

Сиддиқжон Тошболтаевнинг оилавий даромадини ошириш мақсадида имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Бахтиёр Таниқуловнинг тавсиясига кўра имтиёзли кредит асосида 25 миллион сўмлик 10 дона тандир, 6 миллион сўмлик 4 қути асалари, 4 миллион сўмлик 40 бош парранда, 10 дона бепул қуён билан таъминланиб, 4 та йўналишда пакет тайёрланган.

Иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада, қисқа муддат ичида оилада 6 киши ва ҳудуддаги 10 нафардан зиёд ишсиз аёлларнинг доимий бандлиги таъминланди. Қишлоқ аёллари ҳозирда оиланинг асосий даромад манбаи бўлган патир ёпиш ишларида кўмак беришади. Шунингдек, ушбу оилага фаолиятларини ривожлантириш учун 33 миллион сўмлик имтиёзли кердитга “мотороллер” ҳам олиб берилди.

Бундан ташқари хонадон эгалари табиий ўғит - биогумус тайёрлаш билан ҳам шуғулланишади ва томорқадаги узумдан ҳам яхшигина даромад олишади.

Ҳисоб палатаси раиси Адиз Бобоев тадбиркорнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, у билан ҳамсуҳбат бўлди. Шунингдек, тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан фикр алмашди ва лойиҳалар юзасидан зарур кўрсатмалар, таклиф ҳамда тавсиялар берилди.


















 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram